Қозоғистонлик ўқувчилар Женевада бўлиб ўтган робототехника мусобақасида рекорд ўрнатди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик ўқувчилар Женевада бўлиб ўтган FIRST GLOBAL CHALLENGE жаҳон танловида ғолиб чиқди ва рекорд ўрнатди. Бу ҳақда ҚР Таълим вазири Асхат Аймағамбетов ўз саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.
None

Қозоғистонлик ўқувчилар 167 давлатдан келган ўсмирлар билан беллашди ва энг кўп балл тўплади. Ушбу робототехника чемпионати дунёдаги энг нуфузли мусобақалардан биридир. Ғалаба ўқувчиларга дунёнинг етакчи университетларига кириш имконини беради.

«Терма жамоамиз номидан 15 ёшдан 17 ёшгача бўлган 5 нафар ўқувчимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Уларнинг барчаси FIRST Global Challenge миллий турнири ғолибларидир. Ўқувчиларимиз 3 кун давомида 16 та ўйин ўтказиб, уларнинг бирортасида ҳам мағлуб бўлмади ва очколар сони бўйича рекорд ўрнатди. Чемпионатда биринчи ўринни қўлга киритишдан ташқари, Қозоғистон жамоаси бошқа мамлакатлар жамоаларига кўрсатган «Ажойиб қўллаб-қувватлаш учун» Al-Khwarizmi олтин медалини, шунингдек, робот яратишда мукаммал муҳандислик ечимлари учун JUDGES AWARD махсус мукофотини қўлга киритди. Ўқувчиларимизни эришган ютуқлари билан табриклайман!», - деб ёзади вазир.

Вазир, шунингдек, IT-мактаблар сони йилдан-йилга ортиб бораётганини айтди.



Фото: t.me/aimagambetov

Сўнгги хабарлар