Қозоғистонлик ўқувчилар Японияда ўтказилган халқаро физика олимпиадасида бешта медални қўлга киритди

None
Фото: ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон мактаб ўқувчилари Токиода бўлиб ўтган Халқаро физика олимпиадасида тўртта кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди, дея хабар беради Кazinform ҚР Таълим-маориф вазирлиги сайтига таяниб.

Токиода бўлиб ўтган Халқаро физика олимпиадасида (IPhO-2023) дунёнинг 83 давлатидан 415 нафар мактаб ўқувчиси иштирок этди.

Қозоғистонлик мактаб ўқувчилари 100% натижа кўрсатиб, тўртта кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди:

Ерсултан Питебай - НИМнинг (Назарбоев интеллектуал мактаби) 12-синф ўқувчиси, Алмати;

Алишер Еркебаев - НИМнинг 12-синф ўқувчиси, Ақтўбе;

Марғулан Нурсағатов – Алмати шаҳридаги 165-сонли ихтисослаштирилган лицейнинг 10-синф ўқувчиси;

Досжан Бейсемби – Алмати шаҳридаги «Мерос» халқаро мактабининг 11-синф ўқувчиси;

Даир Нуртаев - Павлодар шаҳридаги иқтидорли болалар учун мўлжалланган 8-сонли мактаб-лицейининг 11-синф ўқувчиси.

Жамоа етакчилари – PhD доктори, Сулаймон Демирел номидаги университет доценти Самат Мақсутов ва ал-Форобий номидаги Қозоқ Миллий университети докторанти Андрей Сидоренко.

«Ўқувчилар икки босқичда ўз билим ва маҳоратини намойиш этди. Биринчи босқичда назарий топшириқлар берилди. Иккинчи тур экспериментал бўлиб, унда иштирокчилар лаборатория ишларини бажаришди. Барча топшириқлар қизиқарли ва мазмунли эди, уларнинг ечими топқирлик, зукколик ва мулоҳаза юритишни талаб қилди. Жамоамиз аъло натижаларни кўрсатди», — деди жамоа илмий раҳбари Самат Мақсутов.

Олимпиадада қатнашган барча йиллар давомида қозоғистонлик мактаб ўқувчилари 114 та мукофотга сазовор бўлишди. Шу жумладан 14 та олтин, 45 та кумуш, 29 та бронза медаллари, 25 та диплом олишди.

Сўнгги хабарлар
telegram