18:45, 12 Декабрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик ўқувчилар рекордни янгилади
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик ўқувчилар халқаро майдонда ғолиблик йўлларини давом эттирмоқда. Бу ҳақда Таълим-маориф вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Бугун Қозоғистон ўқувчилари физика, биология ва кимё фанлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги халқаро олимпиадада 6 та медални қўлга киритди. Жамоа ҳисобида 1 кумуш ва 5 бронза мавжуд.
– Ўтган йили ушбу олимпиадада ўқувчиларимиз 3 та бронза медалини қўлга киритди. Шундай қилиб, болалар бу йил рекордни янгиладилар.
Колумбиянинг Богота шаҳрида интеллектуал мусобақа бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 60 та давлатидан 300 га яқин болалар иштирок этди», — деди вазир мукофот соҳибларини юқори натижалар билан табриклади.