Қозоғистонлик ўқувчилар инсульт ва юрак хуружидан сақлайдиган соат ясашди

ASTANA. Kazinform - Жамбиллик ўқувчилар инсон ҳаётини сақлайдиган соат ясади. «Иккинчи юрак» деб номланган соат инсульт, инфаркт ва бошқа тутқаноқ касалликлари билан оғриган беморлар учун мўлжалланган. У ўз эгасининг юрак уриши ва қон босимини кузатиб боради ва инсон ҳаётига хавф туғилганда сигнал беради, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: gov.kz

Ушбу ақлли соатни вилоят иқтидорли болалар учун ихтисослаштирилган лицейнинг 9 синф ўқувчиси Дулат Исабек ва 8 синф ўқувчиси Адия Турсинбайлар ихтиро қилган.

Соат тана ҳарорати, қондаги кислород миқдори ва юрак уриш тезлигини кузатиш функцияларини ўз ичига олади.

Бундан ташқари, агар бемор йиқилиб, ҳаракатсиз бўлиб қолса, у қариндошига ёки тез ёрдамга сигнал юборади. Энг муҳими, беморнинг манзили ва жойлашган жойи аниқ кўрсатади.

«Беморларга турли сабабларга кўра кечикиб биринчи тиббий ёрдам кўрсатиладиган ҳолатлар бўлади. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва беморларга ёрдам бериш ғояси билан биринчи тиббий ёрдамнинг тез етиб боришини таъминлайдиган соат яратдик», – дейди ёш ихтирочи Дулат Исабек.

Ўқувчилар ихтиросини синовдан ўтказиш учун кардиологлар ва беморларни портатив қурилма билан динамик кузатиш амалга оширилди. Келажакда Дулат ва Адия соатни одамлар доимо тақиб юришлари учун қулайроқ қилиш йўлларини кўриб чиқяпти.


Сўнгги хабарлар