Қозоғистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 88 кишининг жасадини олиб чиқди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон қутқарувчилари Туркияда қидирув-қутқарув ишларини бошлаган 7 кишини қутқариб қолди. Шунингдек, вайроналар остидан ҳалок бўлган 88 кишининг (10 нафар бола) жасади чиқарилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None

Матбуот хизмати хабарига кўра, ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Табиий офатлар тиббиёти маркази шифокорлари жабрланганларга кечаю кундуз тиббий ёрдам кўрсатмоқда. Ҳозиргача 140 дан ортиқ маҳаллий аҳолига, жумладан, 17 нафар болага тиббий ёрдам кўрсатилди. Улар орасида стресснинг ўткир реакцияси билан, шамоллаш, нафас олиш касалликлари, шунингдек, турли жароҳатлар билан боғлиқ кўплаб касалликлар мавжуд.

Газиантеп шаҳридан келган биринчи бўлим қутқарувчилари икки участкада кечаю кундуз икки сменада ишламоқда.

Тўққиз қаватли бинода бир гуруҳ қутқарувчилар ишламоқда. Бино бутунлай вайрон бўлган. Вайроналар орасидан одамларни қидириш давом этмоқда. Бу ерда 4 киши қутқариб олинди, 30 кишининг жасади олиб чиқилди.

Яна бир қутқарувчилар гуруҳи олти қаватли бинода ишламоқда. Бино бутунлай вайрон бўлган. Вайроналар орасидан одамларни қидириш ишлари давом этмоқда, 24 кишининг жасади олиб чиқилди.

Қозоғистондан ФВВнинг иккинчи эшалони билан келган қутқарувчилар Туркияга етиб келган пайтдан бошлаб Нурдаги шаҳрида туну-кун қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда. Тўлиқ вайрон бўлган бинода қозоғистонлик қутқарувчилар одамларнинг жойлашуви ва аҳволини аниқлаш, вайроналар остидаги жабрланганлар билан аудио алоқа ўрнатиш, зарур ёрдам миқдори ва характерини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.

Қозоғистонлик қутқарувчилар жуда чуқур вайроналар остидан жабрланганларни эвакуация қилиш учун йўл очиб, 18 минг куб метрдан ортиқ вайроналар остидан уч кишини - бир эркак ва икки аёлни тирик ҳолда олиб чиқишди. 11 кишининг жасади қазиб олинди. Жабрланганларни қидиришда техник воситалар, вайроналарни демонтаж қилишда муҳандислик техникаси қўлланилмоқда. Вайроналар орасидан одамларни қидириш давом этади.

Сўнгги хабарлар