Қозоғистонлик қутқарувчилар Афғонистонга учиб кетишди

Зилзила оқибатларини бартараф этишга кўмаклашиш учун Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилари Афғонистонга жўнатилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Қозоғистонлик қутқарувчилар Афғонистонга учиб кетишди
Фото: ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тегишли топшириқлар берди.

Қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш учун ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан 45 кишидан иборат куч ва воситалар, жумладан қутқарувчилар, Республика тезкор қутқарув отрядининг кинология отрядлари, Табиий офатлар тиббиёти маркази шифокорлари ва тиббиёт ходимларидан иборат гуруҳ тузилди. Булар қутқарув ишларида кўп йиллик бой тажрибага эга бўлган тажрибали ходимлардир. Жорий йилда Туркияда содир бўлган даҳшатли зилзила оқибатларини бартараф этишда бир қатор қутқарувчилар ва шифокорлар иштирок этди.

Гуруҳга Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро мудофааси ва ҳарбий қисмлар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Уларбек Абикеев бошчилик қилмоқда.

Сўнгги хабарлар