Қозоғистонлик қутқарувчилар 48 ёшда нафақага чиқиши мумкин

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Сенат депутатлари саволига берган жавобида қутқарувчиларнинг пенсия ёши қисқартирилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қутқарувчиларнинг пенсия ёши бўйича масалани муҳокама қила туриб, ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тегишли давлат органлари билан биргаликда қутқарувчиларни давлат хизматчилари тоифасидан фуқаро муҳофазаси тоифасига ўтказиш режасинини ишлаб чиқмоқда», – дейилади жавобда.

Айтилишича, шу туфайли қутқарувчиларнинг пенсия ёши қисқартирилади.

«Айтиб ўтилган ўзгартириш қутқарувчиларни ижтимоий ҳимоялаш чораларини яхшилайди. Бунда ходимга 25 йил хизмат қилгач ёки 48 ёшида нафақага чиқиш ҳуқуқи берилади. Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари учун бошқа имтиёзлар ҳам таклиф қилинмоқда», – деди Бош вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram