Қозоғистонлик курашчилар U23 жаҳон чемпионатида бир кунда учта медални қўлга киритишди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг юнон-рум кураши бўйича терма жамоаси АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтаётган 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида яна учта медални қўлга киритди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб хабар беради.

Три медали за день завоевали казахстанские борцы на чемпионате мира U23
Фото: НОК РК

87 кг вазн тоифасида иштирок этган Темирлан Турдакин жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби бўлди. Финал баҳсида қозоғистонлик курашчи Эрон вакили Ясин Али Яздийга 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Терма жамоага яна иккита бронза медалини Арсен Жума ва Жоҳар Узаров келтирди. 55 кг вазн тоифасида Арсен Жума учинчи ўрин учун баҳсда қирғизистонлик Барсбек Асанқожоевни мағлуб этди. 130 кг вазн тоифасида иштирок этган Жоҳар Узаров ҳам Арманистон вакилини енгиб, бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа, Қозоғистон терма жамоаси юнон-рум кураши бўйича мусобақани жами бешта медаль — иккита олтин, битта кумуш ва иккита бронза медали билан якунлади. Жамоавий ҳисобда эса иккинчи ўринни эгаллади.

Жаҳон чемпионати аёллар кураши бўйича мусобақалар билан давом этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ U23 жаҳон чемпионатида Айбек Айтбеков (60 кг гача) ва Юсуф Ашрапов (72 кг гача) олтин медалларни қўлга киритгани ҳақида хабар берилган эди.