Қозоғистонлик курашчи Туркиядаги халқаро турнирда олтин медални қўлга киритди

NUR-SULTAN. Kazinform - Шу кунларда Туркияда кураш бўйича халқаро турнир бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг биринчи кунида қозоғистонлик спортчилар тўртта медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Оlympic.kzга таяниб.
None
None

Рейтинг турнирининг олтин медалини 60 килограмм вазн тоифасида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилган Ернар Фидахметов қўлга киритди.

55 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Аманғали Бекболатов Қозоғистон терма жамоаси ҳисобига кумуш медални келтирди.

Мусобақанинг бронза медалларини Ернур Фидахметов (60 кг) ва Меиржан Шермаханбет (67 кг) қўлга киритди.


Сўнгги хабарлар