Қозоғистонлик курашчи қизлар Осиё чемпионатини 4 та бронза медали билан якунлади
ASTANА. Кazinform - Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида кураш спорт турлари бўйича Осиё чемпионатида аёллар терма жамоаси мусобақани тўртта бронза медали билан якунлади.

Спортни ривожлантириш дирекцияси матбуот хизмати хабарига кўра, мусобақанинг сўнгги куни Лаура Амағанбетова Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори бўлди. Вазни 57 килограммгача бўлган курашчилар ўртасидаги баҳсларда қозоғистонлик спортчи мезбон Сезим Жуманазаровани мағлубиятга учратиб, мамлакат ҳисобига учинчи бронза медалини қўшиб қўйди.
Шу билан бирга, 72 кг вазн тоифасида юрт шарафини ҳимоя қилган Анастасия Панасович ҳам учинчи ўринни эгаллади. У бронза медали учун кечган жангда ўзбекистонлик Озода Зарипбоевани 10:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, Қозоғистон аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатини 4 та бронза медали билан якунлади: Панасович (72 кг), Алмағамбетова (57 кг), Қаюмова (59 кг), Сиздиқова (76 кг).