Қозоғистонлик курашчи ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди
ASTANА. Кazinform - Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида бўлиб ўтган ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қозоғистонлик курашчи Мейиржан Аширов ғалаба қозонди.
Қозоғистон кураш федерацияси хабарига кўра, ефрейтор Мейиржан Аширов 70 килограммгача бўлган вазнда эркин кураш бўйича энг яхши бўлди.
У дастлаб россиялик Инал Кетия билан беллашди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган бўлса-да, сўнгги очкони қўлга киритгани учун ғалаба Мейиржанга насиб этди.
Мейиржан мўғулистонлик О.Мергеншагайни 14:1 ҳисобида мағлуб этди.
Учинчи баҳсда у эронлик полвонни 10:0, финалда ҳиндистонлик полвонни 6:2 ҳисобида мағлуб этди.
Юнон-рум кураши бўйича кичик сержант Айдос Султанғали (60 килограмм), аёллар кураши бўйича ҚР Қуролли Кучлари ходими Светлана Анкичева (50 килограмм) бронза медали соҳиблари қаторидан жой олди.