Қозоғистонлик кўнгиллилар БМТ тузилмаларида амалиёт ўтайди

ООН БҰҰ
Фото: Адлет Беремкулов/ Kazinform

ASTANA. Kazinform - ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Кўнгиллилар Дастури ўртасидаги келишув доирасида етти нафар қозоғистонлик кўнгилли БМТнинг турли тузилмаларида (UNFPA, UN Women, UNDP, UN ESCAP, IOM) амалиёт ўтайди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Маданият вазирлигига таяниб хабар беради.

Кўнгиллилар танлов асосида 266 нафар номзод орасидан танлаб олинди. Уч йил давомида кўнгиллилар Кения, Таиланд ва Туркияда ишлайди.

Амалга оширилаётган ишлар Қозоғистонга волонтерлик соҳасида жаҳон тажрибасини янада татбиқ этиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда ҚР Ҳукумати ва БМТ Кўнгиллилар Дастури Қозоғистон кўнгиллиларининг халқаро БМТ кўнгиллилари сифатида иштирок этишини таъминлайдиган Битим тузган эди. Натижада 7 нафар қозоғистонлик дунёнинг турли мамлакатларида (Кения, Иордания, Туркия ва Таиланд) кўнгиллилик фаолиятини муваффақиятли амалга оширди, улардан 6 нафари бутун дунё бўйлаб БМТ тузилмаларида ишлашга таклиф қилинди.

Сўнгги хабарлар
telegram