Қозоғистонлик қўбизчи Венгрия ва Туркияда чиқиш қилади

Олжас Құрманбек
Фото: Мәдениет және ақпарат министрлігі

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик қўбизчи Олжас Қурманбек Димаш Қудайберген билан Венгрия ва Туркияда концерт беради.

Олжас Қурманбек - жаҳон саҳналарини забт этган, ижтимоий тармоқларда тингловчилар қалбидан жой олган профессионал қўбизчи.

Мусиқачи 20 йилдан буён анъанавий қозоқ чолғусида куйлаб келади.

Олжас Құрманбек
Фото: Мәдениет және ақпарат министрлігі

2017 йилдан бери Олжас дунёга машҳур қўшиқчи Димаш Қудайберген билан бирга катта саҳналарда чиқиш қилмоқда. Қўбизчи чет эл фильмларининг саундтрекини ижро этиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирганидан кейин машҳур бўлди.

Унинг репертуарида россиялик продюсер Игорь Крутой ва Димаш биргаликда ёзилган иккита қўшиқ ҳамда бастакор Ренат Гайсиннинг композициялари мавжуд.

Олжас Құрманбек
Фото: Мәдение және ақпарат министрлігі

Жорий йил май ойида «Stranger» концерт гастроли доирасида Олжас Димаш билан бирга Венгрия ва Туркияда концерт беради. Қўбизчи яккахон ва дуэт билан куйлайди.

Мусиқачи бу йил яккахон концерт дастурини тақдим этишни режалаштирган.

Сўнгги хабарлар