Қозоғистонлик Қуат Хамитов россиялик машҳур жангчи Александр Шлеменкога қарши жанг қилади

ASTANА. Кazinform - Қозоғистонлик ММА устаси Қуат Хамитов (24-8-1) россиялик таниқли жангчи Александр Шлеменко (62-15-1) билан учрашади, деб хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.
None
Фото: sports.kz

«Расман! Александр Шлеменко vs Куат Хамитов. Бугун, 20 август куни Top Fight лигаси раҳбари Марат Сидикеев билан россиялик ММА афсонаси Александр Шлеменко билан жанг ўтказиш учун шартнома имзоланди. Турнир қачон ва қаерда ўтказилишини кейинроқ билиб оласиз», — деб ёзди Хамитов Instagramдаги саҳифасида.

Қуат Хамитов ўзининг навбатдаги жангини май ойида ўтказди: у Алмати шаҳрида бўлиб ўтган Hardcore ММА лигаси турнирида иштирок этди ва ҳакамларнинг якдил қарори билан россиялик Залимхон Юсупов устидан (19-15) ғалаба қозонди. Александр Шлеменко охирги марта июль ойида октагонга чиқди, биринчи раундда бразилиялик Алекс Оливейрани (25-15-1) мағлуб этди.


Сўнгги хабарлар