09:16, 25 Февраль 2024 | GMT +5
Қозоғистонлик конькида учиш бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тарихий медални қўлга киритди
Қозоғистонлик шорт-трек конькида учувчи Алина Ажғалиева ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Kazinform федерация матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Польшанинг Гданьск шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида қозоғистонлик спортчи 1 500 метр масофага учишда финалга чиқди ва иккинчи ўринни эгаллади. Венгриялик спортчи Майя Дора Сомоди чемпион бўлса, хитойлик спортчи Ванью Лю бронза медалига сазовор бўлди.
Бу Қозоғистон шорт-трек тарихидаги қизларимиз жаҳон чемпионатида қўлгакиритган илк медалдир.