Қозоғистонлик конькичилар Японияда иккита медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Шу кунларда Япониянинг Хатинохе шаҳрида конькида учиш бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда.

Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Спортни ривожлантириш бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу мусобақада икки нафар қозоғистонлик спортчи совриндорлар қаторидан жой олган.
Жумладан, 1000 метрли нео-сеньор тоифасидаги мусобақада Миллий терма жамоанинг 2 нафар спортчиси совринли ўринларни қўлга киритди. Маргарита Артемева иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медал соҳибига айланган бўлса, Мария Кузнецова учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалини эгаллади. Қозоғистоннинг яна бир вакили Алёна Лифатова 4-ўринда келди.
Япониядаги мусобақада 23 давлатдан 170 нафар спортчи ғолиблик учун куч синашмоқда. Чемпионат эртага тугайди.