Қозоғистонлик компания Ҳиндистонда завод қуради

ASTANA. Kazinform – Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокими Ермек Кўшербаев Ҳиндистонга иш сафари чоғида Қозоғистон-Ҳиндистон қўшма корхонасини ташкил этиш бўйича шартнома имзолашнинг расмий маросимида иштирок этди. Гап Ўскемен титан-магний комбинати (ЎТМК) ва Ҳиндистоннинг IREL Limited давлат компанияси ўртасида титан шлакларини ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик ҳақида бормоқда. Шу мақсадда ЎТМК Ҳиндистонда завод қуради, деб хабар беради Kazinform вилоят ҳокими матбуот хизматига таяниб.

Компания из ВКО построит завод в Индии
Фото: Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги
Компания из ВКО построит завод в Индии
Фото: Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги

“Ҳиндистон Шарқий Қозоғистон ташқи савдосида жадал ўсишни кўрсатмоқда. Бугун биз Қозоғистон ва Ҳиндистон ўртасидаги мустаҳкам алоқалар рамзи бўлган муҳим тадбирга йиғилдик. Битимнинг имзоланиши ўзаро ҳамкорлик учун янги уфқларни очади ва икки давлат тараққиётига салмоқли ҳисса қўшади. Ушбу ҳужжат умумий мақсадларни кўзлайди ва юқори технологиялар ва барқарор ривожланиш соҳасидаги бошқа лойиҳаларни амалга оширишга туртки бўлишига ишонаман”, – деди вилоят раҳбари Ермек Кўшербаев.

 

Компания из ВКО построит завод в Индии
Фото: Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги

Ушбу келишув ЎТМК га ўз хомашё базасини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш орқали қозоқ титанининг жаҳон бозорида юқори рақобатбардошлигига эришиш имконини беради.

Компания из ВКО построит завод в Индии
Фото: Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги

ЎТМК томонидан шартномани компания президенти Асем Мамутова, IREL Limited томонидан эса бошқарувчи директор Дипендра Сингх имзолади.

Компания из ВКО построит завод в Индии
Фото: Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги

Маросимда, шунингдек, Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазири ўринбосари Иран Шархан, Қозоғистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Нурлан Жалғасбаев, Қозоғистон Республикасининг Мумбайдаги фахрий консули Маҳендра Кумар Санги ва Қозоғистон Республикасининг Мумбай шаҳридаги фахрий консули ўринбосари Асиф Навруз, шунингдек, ЎТМК директорлар кенгаши раиси Сильван Гелер иштирок этди.

Сўнгги хабарлар