Қозоғистонлик коллеж талабалари ўзлари қурган иссиқхонадан ҳосил ола бошлади

None
None
TALDYQORǴAN. Кazinform - Алмати вилояти Сарқан тумани ёшлари камчиқим иссиқхона қуриб, ундан ҳосил олишни йўлга қўйди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Политехника коллежи талабалари мавжуд материаллардан умумий майдони 200 квадрат метр бўлган иссиқхона қурдилар. Объект қурилишида 100 дан ортиқ эски ойна ва 10 га яқин иситиш батареяларидан фойдаланилган.


Ёшлар ташаббусини қўллаб-қувватлаган коллеж раҳбарияти зарур жиҳозлар билан таъминлаб, электр тармоқларини тортиш, уруғлар олишда кўмаклашди.

– Иссиқхона қурилишини ўтган йилнинг кузида бошлаган эдик. Албатта, бошида қийин бўлди. Пойдевор қўйилгандан сўнг иш қизғин кетди. Биз феврал ойида биринчи ҳосилни олдик. Бугун коллеж талабаларини маҳаллий сабзавотлар билан таъминлаяпмиз, – дейди 3-курс талабаси Мақсат Умбетов.

Иссиқхонада йилнинг ўн икки ойида ҳосил етиштирилади. Бодринг, помидор, пиёз, турп каби сабзавотларнинг бир неча турлари мавжуд. Бу ой - бодрингнинг пишиб етиш вақти.


Муаллиф: Самал Қабишева


Сўнгги хабарлар