21:55, 02 Июнь 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик Қайрат Ахметов япониялик билан жанг олдидан вазн ўлчаш ва кўз уриштириш маросимида иштирок этди
NUR-SULTAN. Кazinform - Сингапурда 3 июн куни аралаш яккакурашлар бўйича ОNЕ Shampionship ОНЕ 158 турнири бўлиб ўтади, унда енгил вазн тоифасида промоушеннинг собиқ чемпиони Қайрат Ахметов (25-2) октагонга чиқади, деб хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.

Қозоғистонлик жангчининг рақиби япониялик Тацумицу Вада (23-11-2) бўлади. Жанг шоунинг асосий кардида бўлиб ўтади.
Жанг арафасида вазн ўлчаш ва кўз уриштириш маросими бўлиб ўтди. Ахметов енгил вазн тоифасида вазн чегарасини сақлаб қолди ва 61,235 килограммни кўрсатди.
Қайрат Ахметов ўзининг аввалги жангида 2021 йил 3 декабрда бўлиб ўтган Оnе Shampionship – Winter Warriors 2 турнирида ҳакамларнинг якдил қарори билан филиппинлик Дэнни Кингадани мағлуб этганди.