Қозоғистонлик Қайрат Ахметов АҚШда «Найза»ни мағлуб этди

None
BROOMFIELD. Кazinform - Аралаш яккакураш устаси Қайрат Ахметов (26-2) Брумфилдда (АҚШ, Коловадо штати) машҳур промоушен One Fighting Championship турнири ғолиби бўлди, деб хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.

К.Ахметов австралиялик «Найза» лақабли жангчи Рис Макларен (16-8) билан учрашди.

Жанг енгил вазн тоифасида ўтказилди ва уч раунд деб белгиланди. Ҳакамлар бир овоздан ғалабани қозоғистонлик спортчига беришди.

Шу тариқа Қайрат Ахметов профессионал рингдаги 27-ғалабасини қўлга киритди. Рис Макларен эса профессионал ММАда тўққизинчи марта енгилди.

Қозоғистонлик жангчи 2015 йилдан бери Оne FC лигасида иштирок этиб келмоқда. Ўшандан бери у 9 та жанг ўтказди (8 ғалаба, битта мағлубият).

Қайд этиш керакки, бу Қайрат ва Риснинг иккинчи учрашувидир. Улар илк бор 2019 йилнинг март ойида жанг ўтказган ва ҳакамлар қарори билан қозоғистонлик боксчи ғалаба қозонган эди.


Сўнгги хабарлар
telegram