Қозоғистонлик каскадёрлар голливуднинг “Наполеон” фильмида суратга тушди
Жорий ҳафтада кинотеатрларда афсонавий режиссёр Ридли Скоттнинг қозоғистонлик каскадёрлар иштирокидаги “Наполеон” фильми намойиш этилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.
Мазкур фильмни суратга олишда Қозоғистоннинг Nomad Stunts каскадёрлари ҳам иштирок этди. Бу ҳақда Facebookдаги саҳифасида маълум қилинган.
Nomad Stunts раҳбари, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ходим Жандарбек Кунғожиновнинг айтишича, уларни ушбу лойиҳага каскадёр Ник Пауэл тавсия қилган.
У Ҳиндистонда қозоғистонлик йигитлари билан фильм суратга олишда бирга ишлаган.
Ушбу лойиҳада актёр сифатида каскадёрлардан Мурат Елкенов ҳам иштирок этди. Унинг ролини Ридли Скоттнинг ўзи белгилаган.
Қозоғистонликлар фильмда казаклар ролини ижро этган.
Наполеон — эпик тарихий фильм, режиссёр ва продюсерлик Ридли Скотт Дэвид Скарпа сценарийси. Унда Бонапарт Наполеоннинг ҳокимият тепасига келиши ва унинг рафиқаси Жозефина билан муносабатлари ҳақида ҳикоя қилинади.