Қозоғистонлик каратэчилар Парижда учта медални қўлга киритди

PARIS. Кazinform –26-28 январь кунлари Париж шаҳрида каратэ бўйича олий лига мусобақасида қозоғистонлик спртчилар 3 та бронза медалини қўлга киритди.

каратэ
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

ҚР Спорт қўмитаси хабарига кўра, каратэ бўйича олий лига баҳсларида 50 килограмм вазнда Молдир Жанбирбай, 55 килограмм вазнда Гулмира Усенова ва +84 килограмм вазнда Абилай Толтай бронза медалини қўлга киритган.

Мазкур турнирда дунёнинг 66 давлатидан 366 нафар спортчи 10 та вазнда совринли ўринлар учун синовдан ўтди.

Қозоғистон спортчиларининг жаҳон рейтингидаги индекси:

Аёллар

2-ўрин. Софья Берульцева (+68 кг)

3-ўрин. Молдир Жанбирбай (50 кг)

3-ўрин. Асел Қанай (61 кг)

3-ўрин. Лаура Алиқул (68 кг)

7-ўрин. Гулмира Усенова (55 кг)

Эркаклар

2-ўрин. Дидар Амирали (67 кг)

3-ўрин. Қайсар Алписбай (60 кг)

6-ўрин. Нурқанат Ажиқанов (75 кг)

7-ўрин. Абилай Толтай (+84 кг)

13-ўрин. Данияр Юлдашев (84 кг).

Сўнгги хабарлар