Қозоғистонлик каратэчилар илк бор Осиё чемпионатида биринчи ўринни олишди

ASTANА. Кazinform – Малайзиянинг Малакка шаҳрида WKF каратэ бўйича катталар ўртасида ХIХ Осиё чемпионати якунланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Спортни ривожлантириш диреккияси матбуот хизмати хабарига кўра, мусобақанинг сўнгги кунида жамоавий баҳсларда совринли ўринлар учун кураш олиб борилди.

Қозоғистон эркаклар терма жамоаси кумите дастурида кумуш медални қўлга киритди.

Шу тариқа, чемпионат якунига кўра Қозоғистон терма жамоаси биринчи марта умумий ҳисобда 3 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди. Япониялик каратэчилар (3 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза) иккинчи ўринда, кучли учликни Эрон терма жамоаси якунлади (3 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олимпия ўйинлари совриндори Софья Берульцева Осиё чемпиони бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар