Қозоғистонлик каратэчилар финалга чиқди
Қозоғистонлик каратэчилар Қайсар Алписбай ва Молдир Жанбирбай (50 кг) Венгрия пойтахти Будапештда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида финал босқичига йўлланма олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Спортни ривожлантириш дирекцияси матбуот хизмати хабарига кўра, кумите дастурида Қайсар 60 килограмм вазн тоифасида ярим финалда жаҳон чемпиони, италиялик Анжело Крешенцони (Италия) 5:1 ҳисобида мағлуб этди.
Энди қозоғистонлик спортчи Қайсар Алписбай олтин медаль учун грециялик Христос-Стефанос Ксенос билан беллашади.
Қайсар ҳозирда WKF каратэ бўйича жаҳон рейтингида 7-ўринни эгаллаб турибди. У 3 марта Премьер-лигада ғолиб чиққан. У, шунингдек, бу йилги Осиё чемпиони ва Ханчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинлари ғолиби.
Молдир Жанбирбай 50 кг вазн тоифасида жаҳон рейтингида етакчилик қилаётган венесуэлалик каратэчини яққол устунлик билан (11-3) мағлуб этди. Молдир яқинда Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритди.
Шунингдек, якшанба куни Дидар Амирали ва Софья Берульцева бронза медали учун кураш олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, WKF каратэ терма жамоаси таркибида XIX ёзги Осиё ўйинларига 8 нафар спортчи борган ва уларнинг барчаси совринли ўринларни қўлга киритган (3 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза).
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ