Қозоғистонлик каратэчи Кипрда бронза медалини қўлга киритди

ASTANA. Kazinform - Кипрнинг Ларнака шаҳрида WKF Karate1 Series A каратэ бўйича халқаро турнир якунланди.

спорт
Фото: ҚР Спорт комитеті

ҚР Туризм ва спорт вазирлиги хабарига кўра, ушбу мусобақада Қозоғистон терма жамоаси битта совринни қўлга киритди.

Жумладан, эркаклар ўртасида 60 килограмм вазн тоифасида кумитэ бўйича Нурбек бронза медалини қўлга киритди. Бу вазнда Туркия вакили Мерт Халичи ғолиб бўлган бўлса, кумуш колумбиялик Фореро Хуан Давидга насиб этди. Яна бир бронза иорданиялик Омар Шакрага насиб этди.

83 давлатдан келган жами 1000 нафар иштирокчи орасидан энг кучлиси аниқланди. Ушбу мусобақада Қозоғистон шарафини 15 нафар спортчи ҳимоя қилди.

Сўнгги хабарлар