Қозоғистонлик каноэчи Самарқандда бронза медалини қўлга киритди

Бровкова
Фото: МОҚ

ASTANA. Kazinform - Мария Бровкова Самарқандда бўлиб ўтаётган ноолимпия масофалари бўйича жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори бўлди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ҚР МОҚ матбуот хизматига таяниб.

Мария каноэда эшкак эшиш бўйича яккалик баҳсларида 500 метр масофада учинчи натижани кўрсатди. Украиналик каноэчи Людмила Лузан олтин, чилилик Мария Майяр кумуш медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик курашчилар жаҳон чемпионатида яна иккита медални қўлга киритгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар
telegram