Қозоғистонлик камончилар Осиё чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди

NUR-SULTAN. Kazinform - Шу кунларда Дакка (Бангладеш) шаҳрида камондан отиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Қозоғистон терма жамоаси қитъа чемпионатида иккинчи медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform Оlympic.kzга таяниб.
None
None

Камондан отиш бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоаси мусобақа финалига йўл олди. Сергей Христич, Aкбарали Қарабаев ва Aндрей Тютюн ўрин олган учлик Жанубий Корея терма жамоасига бир очко фарқи билан имкониятни бой берди. Ҳисоб 235:236. Шу тариқа қозоғистонлик камончилар Осиё чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бу Қозоғистоннинг ушбу стартдаги иккинчи медалидир. Бунгача камондан отиш бўйича аёллар жамоаси бронза медалини қўлга киритган эди.


Сўнгги хабарлар