Қозоғистонлик камончи Параосиё ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди
ASTANA. Kazinform — Эркаклар ўртасидаги W1 синфида бронза медаль учун кечган баҳсда Нуршат Тўлеуқасим Таиланд спортчиси Супхават Самутчайякидни 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда ҚР Туризм ва спорт вазирлиги Спорт ва жисмоний тарбия ишлари қўмитасининг имконияти чекланган шахслар учун спорт тайёргарлиги маркази хабар берди.
Учрашувнинг тўрт сет натижалари қуйидагича бўлди: 26:24, 23:22, 23:26 ва 26:23.
Таъкидлаш жоизки, бунга қадар Нуршат Тўлеуқасим чорак финалда Жанубий Корея спортчисини 7:3 ҳисобида мағлуб этган, ярим финалда эса Хитой вакилига 0:6 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Маълумот учун, ҳозирги вақтга қадар Қозоғистон миллий терма жамоаси V Параосиё ўйинларида 38 та медаль қўлга киритди. Уларнинг 10 таси олтин, 11 таси кумуш ва 17 таси бронза медалидир.
Шунингдек, V Параосиё ўйинларининг бешинчи мусобақа кунида қозоғистонлик спортчилар 16 та медални қўлга киритдилар.