Қозоғистонлик икки спортчи стол тенниси бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

None
ASTANA. Кazinform – Қарағандилик Зауреш Ақашева ва чимкентлик Сарвиноз Мирқадирова стол тенниси бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилишича, З.Ақашева ва С.Мирқадирова ITTF рейтинги бўйича 20-28 май кунлари Жанубий Африка Республикасининг Дурбан шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон мусобақаларида қатнашади.

Улар якка тартибда ўзларини кўрсатади. Зауреш жуфтлик ва аралаш мусобақаларда чиқиш қилади.

Ундан олдин йилнинг асосий мусобақаларига Кирилл Герасименко (Астана, яккалик ва жуфтлик), Алан Қурманғалиев (Қарағанди, жуфтлик), Айдос Кенжеғулов (Алмати, аралаш), Денис Жолудев, Сағинтай Қурмамбаев (Ўскемен, иккаласи ҳам жуфтлик) ва Анастасия Лаврова (Астана, жуфтлик) йўлланма олган эди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Фото: Olympic.com


Сўнгги хабарлар
telegram