Қозоғистонлик икки нафар полвон эркин кураш бўйича Осиё чемпиони бўлди

None
Фото: ҚР Кураш федерацияси матбуот хизмати
ASTANА. Каzinform – Иордания пойтахти Амман шаҳрида эркин кураш бўйича 15 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида икки қозоғистонлик ғолиб чиқди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

12 июлдан 15 ва 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ва ёшлар ўртасида кураш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг учинчи куни эркин кураш бўйича 15 ёшгача бўлган ўсмирлар баҳслашди. Улар орасидан икки нафар қозоғистонлик курашчи финалга йўлланма олди.

ҚР Терма жамоаси вакили Саят Абдуали (44 кг) эронлик Кейван Аршадгасабсарай, Бекасил Асамбек (52 кг) япониялик Тайга Хибарино устидан ғалаба қозониб, шоҳсупага кўтарилди.

Шунингдек, Ерали Аскербек (48 кг) ва Нурислам Шалқаров (85 кг) бронза медалини қўлга киритди.

Энди 15 июль куни юнон-рум кураши бўйича 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида 55, 63, 77, 87 ва 130 килограмм вазн тоифасида совринли ўринлар учун кураш бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача мамлакатнинг 15 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси аёллар кураши бўйича Осиё чемпионатида 3 та медални қўлга киритган эди.

Шунингдек, қитъа миқёсидаги мусобақада мамлакатнинг 15 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоаси юнон-рум кураши бўйича 8 та медални қўлга киритди.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар
telegram