Осиё чемпионатида қозоғистонлик полвонлар юнон-рум кураши бўйича 8 та медални қўлга киритди

None
ASTANА. Кazinform – Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида мамлакатнинг 15 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоаси юнон-рум кураши бўйича 8 та медални қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

12 июль куни кураш бўйича 15 ва 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бошланди.

Қозоғистон Республикаси Кураш федерацияси матбуот хизмати раҳбари Аспандияр Есенжоловнинг маълум қилишича, мусобақанинг биринчи кунида 15 ёшгача бўлган юнон-рум курашчилари гиламга чиқди. Улар орасида қозоғистонлик полвонлар 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Терма жамоа вакилларидан Диас Маратов (48 кг), Шамил Досбол (57 кг) ва Абилмансур Ахалбек (68 кг) шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Марлен Мейирбекули (62 кг) ва Аянбек Ибраев (85 кг) кумуш медални қўлга киритган бўлса, Султан Маулитханов (38 кг), Сунқар Зарап (44 кг) ва Дамир Ақан (52 кг) кучли учликка кирди.

Бугун қизлар баҳс олиб боришса, эртага эркин кураш усталари совринлар учун курашадилар.

photo

photo

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар