Икки қозоғистонлик курашчи Осиё чемпионати финалига чиқди

None
Фото: olympic.kz
ASTANA. Kazinform – Иордания пойтахти Амман шаҳрида эркин кураш бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатида Қозоғистоннинг 15 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоасининг икки нафар курашчиси финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

12 июлдан бошлаб 15 ва 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ва ёшлар ўртасида кураш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтяпти.

Мусобақанинг учинчи куни эркин кураш бўйича 15 ёшгача бўлган ўсмирлар баҳслашди. Улар орасидан Қозоғистондан икки нафар полвон: Саят Абдулали (44 кг) ва Бекасил Асамбек (52 кг) финалга йўлланма олди.

«Саят Абдуали эронлик Кейван Аршадгасабсарай билан, Бекасил Асамбек япониялик Тайга Хибарино билан куч синашади», – деди Қозоғистон кураш федерацияси матбуот хизмати раҳбари Аспандияр Есенжолов.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар
telegram