Қозоғистонлик хонанда «Славян бозори» танловида Гран-прига сазовор бўлди
ASTANA. Kazinform — XXXIV Халқаро «Витебск-2025» эстрада қўшиқчилари танловида Гран-при мукофоти қозоғистонлик Алмагул Батталиевага насиб этди, деб хабар беради БЕЛТА.

Витебск шаҳрида бўлиб ўтган «Славян бозори» халқаро фестивалининг ёш ижрочиларга мўлжалланган нуфузли танловида қозоғистонлик хонанда Алмагул Батталиева ғолибликни қўлга киритиб, Гран-при соҳибаси бўлди. Икки кун давом этган мусобақа якунларига кўра, у 137 балл тўплади. Финалда хонанда қалбларни титратувчи «Вечность» қўшиғини ижро этиб, томошабинлар олқиши ва ҳакамлар ҳайъатининг юқори баҳосига сазовор бўлди.
Биринчи ўрин белоруслик Валерия Бернатовичка насиб этган бўлса, иккинчи ўринни Арманистондан Давид Киракосян ҳамда Италиядан Доменико Барбера бўлишиб олди. Учинчи ўрин эса россиялик Эрик Ахметов ва қирғизистонлик Рискелди Сарбековка берилди.