Қозоғистонлик хонанда Димаш Қудайберген шу ҳафта Малайзияда илк концертини ўтказади

ASTANA. Kazinform – 24 июнда Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Димаш Қудайбергеннинг «Stranger» номли илк яккахон концерти бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform dimashnews.com сайтига таяниб.
None
Фото:dimashnews.com

Катта шоу арафасида концерт ташкилотчилари томонидан концертга чипталар ва санъаткор номи ёзилган эксклюзив маҳсулотлар билан турли тадбирлар ўтказилди. Вокал танлови қизиқарли ўтди, ғолиблар учун асосий соврин концертнинг очилиш қисми сифатида чиқиш имконияти бўлди.

Танловда Димаш репертуаридаги «S.O.S», «Адажио», «Опера-2» каби машҳур қўшиқлар ижро этилди. Мусобақа ғолиблари ёш мусиқачилар Lim Yue Zhen ва Aric Lau, ғолиб - «Знай» қўшиғини ижро этган 16 ёшли хонанда Eshan деб топилди.

Шунингдек, Малайзиянинг энг машҳур хонандаларидан бири - Дато Шри Сити Нурхализа ҳам концертда махсус меҳмон бўлишини маълум қилди. Сити Нурхализа Димашнинг ижросини юқори баҳолайди. Концертда махсус меҳмон бўлиш имконияти ҳақидаги саволга Сити Нурхализа жавоб берар экан, Димашнинг қўшиқчилик қобилияти ва ижодига қойил қолганини айтди.

«Димашнинг овози ҳайратланарли, у баланд ноталар бўладими, паст ноталар бўладими, у ҳеч қандай муаммосиз эркин алмаштира олади, жуда яхши қўшиқ айтади», - деди Дато Шри Сити Нурхализ xuan.com.my сайтига берган интервьюсида.


Сўнгги хабарлар