Қозоғистонлик ҳайкалтарошлар халқаро танловда совринли ўринларни эгаллади

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик ҳайкалтарошлар Хитойнинг Цзямуси шаҳрида ўтказилган қор ва муз фестивалида иштирок этиб, ғолиблар қаторидан жой олди.

Қазақстандық мүсіншілер халықаралық жарыста жүлдегер атанды
Фото: Жолдас Ершат

Уч кишидан иборат Қозоғистон жамоаси муз устида қозоқ жангчисини отда ўйиб ясади ва ҳакамлар ҳайъатидан ижобий баҳо олди. Якунда ҳамюртларимиз учинчи ўринни эгаллади.

Қазақстандық мүсіншілер халықаралық жарыста жүлдегер атанды
Фото: Жолдас Ершат

Эслатиб ўтамиз, муз мусобақаси бўйича халқаро танловда Қозоғистон, Хитой, Россия, Мўғулистон, Мексика, Малайзия каби 10 та давлатдан 30 га яқин ҳайкалтарош иштирок этиб, 4 кун давомида муздан ўз асарларини ясаган эди.

Қозоғистон терма жамоаси сардори Жолдас Ершатнинг айтишича, улар халқаро фестивалга махсус таклифнома билан боришган.

Қазақстандық мүсіншілер халықаралық жарыста жүлдегер атанды
Фото: Жолдас Ершат

"Ушбу фестивалда иштирок этиш таклифини олдик. Ҳеч иккиланмай рози бўлдик ва Хитойга жўнадик. Хитойнинг Хэйлунцзян провинцияси қор ва муз санъати маданиятига жуда бой. Шу боис, ушбу мусобақада иштирок этиш биз учун жуда яхши тажриба бўлди. Умуман олганда, жамоамиз 2011 йилдан буён шаҳарни ободонлаштириш билан шуғулланади. 2015 йилдан буён мамлакатда муз шаҳарчалари қуриб, муз ўймакорлиги билан шуғулланмоқдамиз”, - деди у.

Аввал хабар берганимиздек, Хитойнинг шимоли-шарқидаги Хэйлунцзян провинциясида муздан ҳайкалтарошлик танлови бўлиб ўтди.

Сўнгги хабарлар