Қозоғистонлик ҳарбий хизматчилар таэквондо бўйича жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади
ASTANA. Kazinform – ҚР Мудофаа вазирлиги спортчилари ҳарбий хизматчилар ўртасида таэквондо бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади, деб хабар беради ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.


Мунген шаҳрида Корея қуролли кучлари спорт корпуси (KAFAC) негизида Халқаро ҳарбий спорт кенгаши (CISM) томонидан ташкил этилган таэквондо бўйича ҳарбий хизматчилар ўртасида 27-жаҳон чемпионати якунланди.
Мусобақада дунёнинг 20 давлатидан 260 нафар кучли спортчи иштирок этди. Улар эркаклар ва аёллар ўртасида саккиз вазн тоифасида баҳслашди.
Жанг натижаларига кўра, ҚР Мудофаа вазирлигининг Марказий спорт клуби спортчилари иккита олтин, бешта кумуш ва битта бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Хотин-қизлар ўртасида Ясмина Нарбаева (53 килограммгача) ва Мария Севостьянова (57 килограммгача) ғалаба қозонди. Қуролли кучлар ҳарбий хизматчилари Нурай Бауржанова (49 килограммгача), Нурай Қусаинова (67 килограммгача) ва Назим Махмутова (73 килограммгача) кумуш медални қўлга киритди. Алмира Қанат (62 кг гача) бронза медалини қўлга киритди.
Эркаклар ўртасида Қуролли Кучлар аъзоси Жавоҳирхон Исламов (58 килограммгача) ва Аманбол Бегимбетов (63 килограммгача) кумуш медални қўлга киритди.