15:01, 03 Июнь 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик гимнастикачилар Италияда бўлиб ўтадиган Жаҳон кубоги босқичида иштирок этади
NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун, 3 июн куни Песаро шаҳрида (Италия) бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги учун саралаш баҳслари бошланади. Бу ҳақда Kazinform - Миллий Олимпия қўмитасига таяниб хабар беради.
Шахсий баҳсларда Қозоғистон шарафини Элжана Таниева ва Айбота Ертайқизи ҳимоя қилади. Қозоғистонлик аёллар «А» гуруҳида тўртинчи ва олтинчи бошланғич рақамлар остида чиқишади. Мусобақа Нур-Султан вақти билан 15:30 да бошланади.
Гуруҳ машқларидаги жамоа А гуруҳида бешинчи бошланғич рақам остида иштирок этади. Мусобақа пойтахт вақти билан 21:30 да бошланади.