08:59, 05 Март 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик гимнастикачи жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди
NUR-SULTAN. Кazinform - Дохада (Қатар) спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Кazinform.

Мусобақада Қозоғистон терма жамоаси спортчиси олтин медални қўлга киритди, Гарман Қурбанов ғалаба қозонди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитасига таяниб.
Финалда Г. Қурбанов 15200 балл тўплади. Иккинчи ўринни ирландиялик Рис МакКленаган эгаллади. Бронза медални арманистонлик Арутюн Мердинян қўлга киритди.