Қозоғистонлик гимнастикачи Виктория Бутолина Осиё ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди

Қозоғистон терма жамоаси Ханчжоудаги Осиё ўйинларининг 37-медалини қўлга киритди. Виктория Бутолина батут гимнастикаси бўйича финал баҳсларида иштирок этди, деб хабар беради Kazinfrom Sports.kzга таяниб.

Қозоғистонлик гимнастикачи Виктория Бутолина Осиё ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди
Фото: sports.kz

Бутолина ўз чиқиши натижаларига кўра учинчи бўлди ва 52 .600 балл билан бронза медалини қўлга киритди. “Олтин”ни хитойлик Чжу Сюэ Инь (56 .720), “кумуш”ни унинг ҳамюрти Ху Йичень (55.790) қўлга киритди. Бунгача Виктория саралашда тўртинчи ўринни эгаллаган эди.

Қозоғистон учун бу медаль 37-чи ва 26-бронза бўлди, шунингдек, мамлакат ҳисобида тўртта олтин ва еттита кумуш бор.

Ханчжоудаги Осиё ўйинлари 8 октябрга қадар давом этади.

Сўнгги хабарлар