19:20, 06 Октябрь 2021 | GMT +5
Қозоғистонлик гимнастикачи Москвадаги халқаро турнирнинг учта медалини қўлга киритди
MOSKVA. Kazinform - Қозоғистонлик Элжана Таниева Москвада бадиий гимнастика бўйича «Оlympico Cup» халқаро турнирида учта медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform Оlympic.kzга таяниб.

Якка машқларда финалда қатнашган Таниева учта бронза медалини қўлга киритди. У фақат россиялик спортчилар Дина ва Aрина Aвериналарга ютқазди.
Қўшиб қўямиз, кўпкурашдаги чиқиш натижаларига кўра ҳам , Таниева турнирнинг бронза медалини қўлга киритди.
5 октябр куни хабар берилганидек, халқаро мусобақа Ирина Винер-Усмонова номидаги бадиий гимнастика саройида бўлиб ўтди. Кўпкураш натижаларига кўра, Токио Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби Дина Aверина ғолиб бўлди. Иккинчи ўринни Aрина Aверина эгаллади. Учинчи ўринга қозоғистонлик Элжана Таниева сазовар бўлди.