13:45, 07 Апрель 2024 | GMT +5
Қозоғистонлик гимнастикачи Хорватиядаги турнирда ғолиб чиқди
ASTANA. Kazinform – Ильяс Азизов Хорватиянинг Осиек шаҳрида гимнастика бўйича ўтказилган Challenge Cup мусобақасида чемпион бўлди.

ҚР Спортни ривожлантириш бошқармаси хабарига кўра, Қозоғистон Миллий терма жамоаси спортчиси от снарядидаги машқларда 14600 балл тўплаб, олтин медални қўлга киритди.
Ильяс ушбу мусобақанинг саралаш босқичида ҳам энг кўп (14 650) балл тўплаган.
От снарядидаги машқлар бўйича кумуш медаль Олимпиада (2008) ва Жаҳон чемпионати (2014) кумуш медали совриндори Филип Удега (Хорватия) тегишли. У 14,300 балл олди. Кучли учликни хорватиялик яна бир гимнастикачи Марко Самболек (14 000 балл) якунлади.
Бу Азизовнинг мазкур мусобақадаги иккинчи совринидир. Бунгача у эркин машқларда кумуш медални қўлга киритган (14,200 балл).