Қозоғистонлик гимнастикачи Элжана Таниева Чэндудаги Универсиадада кумуш ва бронза медаллари соҳибига айланди

Элжана Таниева тўп билан машқ бажаришда ҳакамлар томонидан 31 750 балл тўплаб, иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўринда - венгриялик, учинчи – болгария гимнастикачи.
Шунингдек, қозоғистонлик гимнастикачи ҳалқа билан машқ қилиш бўйича 31300 очко жамғариб, бронза медали соҳибига айланди. «Олтин» украиналик гимнастикачига, «кумуш» эса озарбайжонлик спортчига насиб этди.
Бундан ташқари, душанба куни ўқ отиш бўйича мусобақанинг финалида қозоғистонлик камончи Диана Турсинбек кумуш медални қўлга киритди. У Жанубий Корея спортчисига 6:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Қозоғистон терма жамоаси ҳисобида саккизта медаль бор – тўртта «кумуш» ва бир хил миқдордаги «бронза».
Чэнду шаҳрида бўлиб ўтаётган 31-Жаҳон ёзги Универсиадаси 8 августга қадар давом этади.
Муаллиф: Руслан Сулейменов