Қозоғистонлик гимнастикачи Чехияда ўтказилган Гран-присида бронза медалини қўлга киритди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик гимнастикачи Сабина Бакатова Чехиянинг Брно шаҳрида бўлиб ўтган Гран-приси мусобақасида совринли ўринларни қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Sports.kz сайтига таяниб.

Сабина Бакатова Чехияда ўтказилган бадиий гимнастика бўйича Гран-присида лента билан чиқиш қилиб, «бронза»га сазовор бўлди. «Олтин»ни словениялик гимнастикачи Екатерина Веденеева, «кумуш»ни эса франциялик Лили Рамоначо қўлга киритди.

18 ёшли гимнастикачи халқаро тоифадаги спорт устаси. Шу йилнинг март ойида Грецияда ўтказилган машҳур Афродита кубоги турнирида бронза медалини қўлга киритди.



Foto: instagram.com/kazteam_official


Сўнгги хабарлар
telegram