13:10, 18 Сентябрь 2024 | GMT +5
Қозоғистонлик Ғалия Тинбаева жаҳон рейтингида кучли ўнталикка кирди
ASTANA. Kazinform - Дзюдо бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси аъзоси Ғалия Тинбаева IJF рейтингида икки поғона юқорилади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси маълум қилди.
48 килограмм вазн тоифасида баҳсларда иштирок этаётган Ғалия 12-ўриндан 10-ўринга кўтарилди. У 3779 баллга эга.
Эслатиб ўтамиз, Ғалия Тинбаева Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтказилган жаҳон Гран-при турнирида кумуш медални қўлга киритган эди.
Май ойида Астана шаҳрида бўлиб ўтган Grand Slam мусобақада эса энг яхши натижа кўрсатди.