Қозоғистонлик Ғабит Расулхан дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди
ASTANA. Kazinform — Қозоғистонлик дзюдочи Ғабит Расулхан Эквадорнинг Гуаякил шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди, деб хабар берди ҚР Дзюдо федерацияси.
60 килограммгача бўлган вазн тоифасида беллашган спортчи финалда Канада вакили Роман Семирозумни мағлуб этди. Шунингдек, у финалга қадар Жазоир, Туркия, Украина ва Япония дзюдочиларини мусобақадан чиқариб юборди.
Бундан ташқари, мамлакат делегацияси ҳисобига Адилжан Нурбекен (-50 кг) ва Адия Жанахмет (-40 кг) кумуш, Бекарис Қудайберген (-50 кг) ҳамда Ахмет Баубек (-60 кг) бронза медалларини қўшди.
Шу тариқа, Қозоғистон терма жамоаси мусобақанинг дастлабки куниёқ 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритиб, медаллар жадвалида пешқадам бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 23 августга қадар давом этадиган жаҳон чемпионатида 59 давлатдан 457 нафар ёш татами устаси иштирок этмоқда.