Қозоғистонлик футболчи 2023 йилда жаҳоннинг энг яхши голи муаллифи бўлишга даъвогарлик қилмоқда

Қозоғистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Чимкентнинг “Ордабаси” клуби аъзоси Асхат Тағиберген Халқаро футбол федерацияси баёнотида (FIFА) йилнинг энг чиройли голи учун Ференц Пушкаш мукофотига даъвогарлар қаторидан жой олди, дея хабар бермоқда Kazinform ташкилот сайтига таяниб.

Футбол
Фото: видеодан кадр

Асхат Тағиберген бу голни 23 март куни Европа чемпионати-2024 саралаш турнири доирасидаги Қозоғистон ва Дания терма жамоалари ўртасидаги учрашувда (3:2) киритди.

Совринга даъвогарлар қаторида аргентиналик Альваро Барреаль («Цинциннати»), колумбиялик Линда Кайседо (“Реал”), парагвайлик Хулио Энсисо (“Брайтон”), жанубий кореялик Кан Сон Жин (“Сеул”), австралиялик Сэм Керр (“Челси”), уругвайлик Брайан Лосано («Пеньяроль»), бразилиялик Гильерме Мадруга («Ботафого Рибейран-Прету»), испаниялик Иван Моранте («Расинг»), португалиялик Нуно Сантуш («Спортинг») ва бразилиялик аёл футболчи Беатрис Дзанераттолар («Палмейрас»)бор.

Сўнгги хабарлар