Қозоғистонлик фуқаро Хитойда “Қозоғистон” шоколадини тарқатиб, ватандош спортчиларни қўллаб-қувватлашни сўради

Осиё ўйинлари
Фото: Видеодан олинган коллаж/Kazinform

Қозоғистонлик фуқаро Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида “Қозоғистон” шоколадини тарқатиб, қозоғистонлик спортчиларни қўллаб-қувватлашга таклиф этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Видео ҚР Туризм ва спорт вазирлигининг Telegram саҳифасида эълон этилди.

У ерда Қозоғистонлик фуқаро спорт мусобақалари ўтказилаётган объект қўриқлаш ходими, кўча тозаловчи ходим, хориж ОАВ вакили ва бошқа шахслар билан саломлашиб, ҳаммага "Қозоғистон" шоколадини совға қилди.

Видео сўнггида хорижликлар спортчиларни қозоқ тилида «Алға, Қазақстан!» дея қўллаб-қувватлади.

Эслатиб ўтамиз, 23 сентябрда старт олган Осиё ўйинларида 524 нафар Қозоғистонлик спротчилар (262 нафар эркак, 262 нафар аёл) спортнинг 30 тури бўйича баҳслашяпти.

XIX ёзги Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросимида Қозоғистон байроғини бокс бўйича терма жамоа сардори Асланбек Шимбергенов ва баландликка сакраш бўйича етакчи Надежда Дубовицкая олиб чиқди.

Қозоғистон терма жамоаси медаллар жадвалида ҳозирча 9 та медаль бор.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram