Қозоғистонлик фигурали учувчи Нидерландияда олтин медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform - Фигурали учиш бўйича миллий терма жамоа етакчиси Михаил Шаидоров Нидерландия Қироллигининг Тильбург шаҳрида ўтказилган Challenge Cup турнирида олтин медални қўлга киритди.

Спортни ривожлантириш дирекцияси матбуот хизмати хабарига кўра, Михаил қисқа дастурда 85,75 балл тўплаб, 2-босқичга жойлашди. Эркин машқда у яхши ҳаракат қилиб, 270,59 балл билан пешқадамликни қўлга киритди. Умумий ҳисоботда 256,34 балл тўплаб, шоҳсупанинг энг юқори босқичидан жой олди.
Кумуш медаль 2022 йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллаган Тацуя Цубои (Япония), бронза медали эса яна бир япониялик фигурали учувчи, 2022 йилги 4-қитъа чемпионати кумуш медали совриндори Казуки Томонога насиб этди (251,61 балл).
Ушбу турнирда 32 давлатдан жами 157 нафар спортчи иштирок этди.