13:51, 24 Август 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик фермер 1,5 метр узунликдаги қовун етиштириб, уни «анаконда» деб атади
SOZAQ. Kazinform – Туркистон вилоятининг Сўзоқ туманида қовуннинг алоҳида нави етиштирилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
![None None](/static/img/plug.webp)
Сўзоқ тумани, Сўзоқ қишлоғида яшовчи Шарипжан Рисметовнинг экин майдони жорий йилда қовуннинг янги нави билан тўлдирилди. Узунлиги 1,5 метр, эни 7 сантиметр бўлган қовуннинг таъми бошқача. Фермерлар бу мева турини «анаконда» деб аташган, чунки унинг боши илонга ўхшайди.
«Мен уни полиз экинларининг табиий дурагайланиши натижасида пайдо бўлган нав деб гуруҳладим. Битта илдиз уч хил шохга эга. Иккитаси қовун, биридан «илон» қовун олдик»
, - дейди у.
Фермер 5 дона махсус қовун олди. Қишлоқдагилар ҳам унга қизиқиб, уйига олиб кетишди.
«Аввалига барглар орасидан кўриб, илон деб ўйлагандик. Ишчилар қўрқиб, унга яқинлашмадилар. Кейин кетмон олиб, баргларни бир четга суриб, очсам, қовун экан. Кундалик машаққатли ҳаёт туфайли экспертизага юборишнинг имкони бўлмади»
, - дейди Шарипжан Айтиметўғли.
Айтиш жоизки, фермер 5 йилдан буён қовун ва тарвуз етиштириб келади. Бу йил 2,5 гектар майдонга тарвуз, 1 гектар ерга полиз экиб, мўл ҳосил олди.
Муаллиф: Қайрат Зайнишнев