10:10, 24 Февраль 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик файтер нокдаунга тушганидан кейин ўрнидан турди ва Россиядаги турнирда ғалаба қозонди
EKATERINBURG. Кazinform - Екатеринбургда (Россия) аралаш яккакурашлар бўйича RCC Intro19 турнирида қозоғистонлик Иляс Хамзин (8-2) бразилиялик Луан Сантьяго (16-5) билан жанг қилди. Бу ҳақда Kazinform Sports.kzга таяниб хабар беради.
Ушбу жанг ярим ўрта вазнда бўлиб ўтди ва уч раундга мўлжалланган эди. Унинг натижаси ҳакамларнинг алоҳида қарори билан Хамзиннинг ғалабаси бўлди. Эътибор беринг, Иляс йиқилиб тушди, аммо ўзини тиклай олди.
Илёс Хамзин учун бу ММАдаги профессионал фаолиятидаги тўққизинчи ғалаба, Луан Сантьяго эса олтинчи марта мағлубиятга учради. Қўшимча қиламизки, Хамзин бутун фаолияти давомида Russian Caefighting Shampionshipда иштирок этиб келган: у бу ерда 2018 йилдан бери жанг қилмоқда ва бу унинг ўн биринчи жанги эди.